тинчлантириш учун катта ҳуқуқлар берилди. Лекин у ҳолатни бироз юмшатган бўлса ҳам, айтарли бирор иш қила олмади. Бироқ, миссионерларнинг фаолияти кучайиб кетди. 1857 йили морунийлар тоифасида қўзғолон ва қуролли тўқнашувлар уюштириш фикри пайдо бўлди. Морунийларнинг диний раҳбарлари насроний дехқонларни дурузлардан иборат ер эгаларига қарши қайрашди. Англия ва Франция ўз жамоаларини - инглизлар дурузларни, французлар эса насронийларни қўллаб-қувватлашди. Шу сабабдан фитна кенгайиб, бутун Ливанни қамраб олди. Дурузлар барча насронийларни ёппасига ўлдира бошлашди. Бу ваҳшийликлар оқибатида минглаб насронийлар ўлдирилди ва қувғин қилинди. Кейин нотинчликлар Шомнинг бошқа ўлкаларига ҳам ўтди. Дамашқда мусулмонлар ва насронийлар ўртасида адоват тўлқинлари қўзғалди ва 1860 йили июлp ойида мусулмонларнинг насронийлар маҳаллаларига бостириб кириб, мудҳиш хунрезлик қилишларига олиб борди. Хунрезликлар билан бирга уй-жойлар вайрон қилинди. Натижада давлат фитнани куч билан бостиришга мажбур бўлди. Нотинчликлар тўхтаб, ниҳоясига етганига қарамасдан, Ғарб давлатлари бу ҳолатни ўзлари учун Шом ўлкаларининг ички ишларига аралашишларига йўл очиб берадиган қулай фурсат, деб билишди ва ҳарбий кемаларини унинг соҳилларига юборишди. Шу йилнинг август ойида Франция пиёда аскарларидан ташкил топган қўшин жўнатди. Қўшин Байрутга тушиб, қўзғолонни бостиришга киришди. Шундай қилиб, Ғарб давлатлари Сурияда Исломий Давлатнинг ишларига аралашишга баҳона бўладиган фитналар юз берди. Натижада, улар Исломий Давлатнинг ишларига аралашишди ва Исломий Давлатни Сурияни икки вилоятга бўлиб юборадиган ўзига хос низом ишлаб чиқишга кўнишга ҳамда Ливанга имтиёзлар беришга мажбур қилишди. Шундай қилиб, Ливан Шом ўлкаларининг бошқа қисмларидан ажратилиб, унга мухторият мақоми берилди. Ливанда бошқарувнинг маҳаллий низомидан фойдаланиладиган ва уни аҳоли вакилларидан ташкил топган идорий мажлис ёрдамида масиҳий ҳоким бошқарадиган бўлди. Шу вақтдан бошлаб чет давлатлар Ливаннинг ишларига аралашишди. Уни ўзлари учун марказ қилиб олишди. Шундай қилиб, Ливан ажнабийлар Усмоний Давлатнинг ва Исломий юртларнинг ичига кириб бориши учун кўприк бўлиб қолди.
134-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|